ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

«Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Активларни бошқариш агентлигидаги 10,3 (%) фоиз улушини баҳолашни амалга ошириш ва бозор баҳосини аниқлаш учун танлов эълон қилади:

Танловда қатнашишни хохловчилар ўз тижорий таклифларини 2023 йилнинг 26-майига қадар жамиятга шахсан келтириб беришлари ёки почта алоқа тармоғидан юборишлари мумкин.

Танлов ҳужжатларини тақдим этишнинг энг охирги муддати: 2023 йил 1 май соат 17-00 гача.

Танлов ҳужжатлари “Қўқон НГПИ” АЖ кузатув кенгаши томонидан ўтказиладиган мажлисда кўриб чиқилади.

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

  • Баҳоловчи фаолиятини профессионал амалга ошириш бўйича тегишли лицензияга эгалиги;
  • Маҳаллий ва хориж бозоридаги тажрибаси;
  • Баҳоловчи фаолиятини амалга ошириш, корпоратив бошқарув тамойиллари бўйича билим ва малакага эга бўлиши керак.

Мустақил баҳолаш ташкилотининг тижорат таклифи ёпиқ мухрланган конвертда қуйидаги танлов хужжатлари рўйхати билан тақдим этади:

  • Мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача ахборот;
  • Мустақил баҳолаш ташкилотининг хат-аризаси;
  • Баҳолашни ўтказадиган асосий экспертларнинг малакалари ҳақида маълумотлар;
  • Баҳолаш ўтказиш тартиби ва муддати;
  • Мустақил баҳолаш хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);
  • Мустақил баҳолаш хизматини кўрсатиш хақидаги шартнома лойихаси;

Ҳужжатларни юбориш учун манзил :

Ўзбекистон Республикаси, 150700, Фарғона вилояти, Қўқон шахар, Истоқлол кўчаси-63 уй.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар учун: Телефон/факс: +99894 550 77 37, +99899 999 4770

Жамият корпоратив веб сайти: www.quqonngpi.uz

Электрон почта манзил: kngpi@mail.ru

 

Қўқон НГПИ АЖ маъмурияти

____________________________________________________________________________________________

«Қўқон НГПИ» AЖ акциядорлари диққатига!

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Истиқлол кўчаси 63 уйда жойлашган «Қўқон НГПИ» AЖ мажлислар залида 2022 йил 28 июнь куни соат 11-00 да жамият акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1.Умумий йиғилиш Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.«Қўқон НГПИ» АЖкузатув кенгашининг 2021 йилда ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботлари ҳамда жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил ташкилот томонидан бахоланиши якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш тўғрисида.

3.«Қўқон НГПИ» АЖ директорининг 2021 йил якуни бўйича жамиятни ўрта ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

4.«Қўқон НГПИ» АЖ да 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботини ҳамда 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартлари асосида ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботларини тасдиқлаш.

5.«Қўқон НГПИ» АЖтафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2021 йил якуни бўйича тузилган хулосасини тасдиқлаш.

6.«Қўқон НГПИ» АЖнинг “Инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси”ни тузиш тўғрисида.

7.«Қўқон НГПИ» АЖнинг 2021 йил якуни бўйича тузилган йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш.
2021 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.

8.«Қўқон НГПИ» АЖнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.

9.«Қўқон НГПИ» АЖтафтиш комиссияси фаолиятини тугатиш, Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида.

10.«Қўқон НГПИ» АЖ директорини раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.

11.«Қўқон НГПИ» АЖнинг 2022 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш.

12.«Қўқон НГПИ» АЖнинг2022 йил молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида ташқи аудиторлик ташкилотини ва жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотларини танлаш.

13.«Қўқон НГПИ» АЖуставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

14.«Қўқон НГПИ» АЖнингички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

— Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

— Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

— Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

— Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом; (янги таҳрирда);

— Саноқ комиссияси тўғрисидаги низом; (янги таҳрирда);

-Корпоратив маслахатчи тўғрисидаги;(янги тахрирда)

— Инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом;

“Монополияга қарши комплаенс тизими тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.

15.Аффилланган шахс билан келгусида «Қўқон НГПИ» АЖтомонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

16.Умумий йиғилиш якуни бўйича Саноқ комиссияси аъзолари ва йиғилиш котибини рағбатлантириш тўғрисида.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 22.06.2022 йил холатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (94) 550 77 37

Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Истиқлол кўчаси 63 уй.

Жамият расмий веб сайти:www.quqon-ngpi.uz

Электрон почта манзили: kngpi@mail.ru

«Қўқон НГПИ» AЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ


Статистика посещений

  • Хозир сайтда: 1
  • Бугунги ташриф: 39
  • Кечаги ташриф: 299
  • Хафталик ташриф: 3 119
  • Ойлик ташриф: 7 196
  • Йиллик ташриф: 45 922
  • Барча ташриф: 300 127

Календарь

Февраль 2016
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29      
       

САLL-CENTER

  • (0 373) 542 25 35