«Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари»АЖ тарихи.
Қўқон пармалаш ишлари бошқармаси собик СССР Нефт саноати вазирлигининг 1973 йил 14-апрелдаги №175 сонли буйруғига асосан, «Ўзбекнефть» Ишлаб-чиқариш бирлашмаси таркибида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитасининг 1996 йил 5 июндаги №404-К-ПО сонли буйруғига асосан «Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» Очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган. «Қўқон НГПИ» ОАЖнинг асосий фаолияти нефт ва газ қудуқларини бурғулашдан иборат.

«Қўқон НГПИ» АЖ «Ўзбекнефтгаз» МХК тизимидаги «Ўзгеобургунефтгаз» Акциядорлик Компаниясининг таркибий булинмаси бўлиб, юқори ташкилот «Ўзгеобургунефтгаз» АК, Қарши шахрининг Мустақиллик кўчаси 35 уйда жойлашган. «Қўқон НГПИ» АЖнинг юридик манзили Фарғона вилояти Қўқон шахри Истиклол кўчаси 63 уйда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги №460 сонли «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарув тизими тўғрисидаги» қарорини амалда бажарилишини таъминлаш ва «Ўзбурғунефтегаз» АК нинг 2003 йил 27-орктябрдаги №114-В сонли буйруғига асосан 2003 йил 25 декабрда ўтказилган «Қўқон НГПИ» АЖ ва «Андижонбурнефтегаз» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари қўшма йиғилиш қарорига асосан икки жамиятининг қўшилиши натижасида «Қўқон НГПИ» АЖ таркибига «Андижонбурнефтегаз» АЖ қўшилиб, Андижон чуқур қудуқлар пармалаш партияси ташкил этилди.

Жамият Устав фонди 591 242 400 сўм бўлиб, номинал қиймати 63 сўмдан бўлган 9 384 800 дона акцияларни ташкил қилади.

Жамият акцияларини тақсимланиши:

“Ўзгеобурғунефтгаз”АК 4 786 300 дона. 51 %.

Мехнат жамоаси улуши 889 600 дона. 9,48 %.

Эркин савдо улуши 3 708 900 дона. 39,52 %.

Хозирги кунда «Қўқон НГПИ» АЖ да 3 та бурғулаш бўлинмаси (1-Туман мухандислик-технология хизмати, 2-Туман мухандислик-технология хизмати, Андижон чуқур қудуқлар пармалаш партияси) мавжуд бўлиб ушбу бўлинмаларда жами 11 та бурғулаш бригадаси қидирув ва ишлатиш қудуқларини бурғулаш билан фаолият кўрсатиб келмоқда.


Statistika

  • Хозир сайтда: 0
  • Бугунги ташриф: 519
  • Кечаги ташриф: 608
  • Хафталик ташриф: 4,379
  • Ойлик ташриф: 16,507
  • Йиллик ташриф: 248,056
  • Барча ташриф: 129,459

ТАКВИМ

fevral 2016
dusecho pay jushan yak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29      
       

САLL-CENTER

  • (0 373) 542 25 35