Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва «Қўқон НГПИ» АЖ уставига асосан жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш қуйидаги холларда амалга оширилади:
а) Жамиятни қайта ташкил этиш;
б) жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш;
в) Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш;
г) Жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.
Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.