«Қўқон НГПИ» АЖнинг фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.
Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
- Жамият ўз фаолиятини хужалик хисобида олиб боради, ўз харажатларини қоплаш ва маблағ билан таъминлаш қоидаларига амал қилган холда моддий манфаатдорлигини оширишни таъминлайди;
- Нефт ва газ конларини қидириш;
- Топилган нефт ва газ қудуқларини пармалаш ишларини амалга ошириш;
- Қудуқларни таъмирлаш, Қудуқлардаги мустахкамлаш қувурларини суғуриб олиш. Жамиятга фойда келтириш мақсадида фан-техника тараққиётининг илғор технологияларини қўллаш, бу борада фақатгина Республика илмий – ишлаб чиқариш институтлари олимлари билан чегараланиб қолмай, бошқа ҳамдўстлик мамлакатлари ва чет эл олимлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш ҳамда ҳамкор корхоналар ташкил қилиш негизида чет эл инвестициялари жалб килиш;
- Ёрдамчи хужаликлар ташкил этиш ва жамият ишчи ходимларини қишлоқ хужалик махсулотларига булган эхтиёжини қондириш;
- Замон талаби даражасида миллий кадрлар тайёрлаш сиёсатини олиб бориш;
- Укув-курс комбинатида фан ва техника ривожланишига асосанланган холда янги ишчи кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини оширишни давлат талаб даражасида олиб бориш;
- Дон ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш ва сотиш;
- Республика фонд биржаларида ва қимматли қоғозлар бозорида олди-сотди фаолияти билан шуғулланиш мақсадида брокерлик идоралари ташкил этиш;
- Ўзбекистон Республикаси конунларида белгиланган тартибда савдо-сотиқ ва воситачилик ишларини амалга ошириш;
- Тижорат-фирма дўконлари, умумий овқатланиш шахобчалари, дам олиш ва даволаниш масканлари, мехмонхона фаолиятини ташкил этиш;
- Махсус автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатиш;
- Чет эл технологияларини сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
- Ишлаб чиқарилган махсулотларини Республикамиз худудида ва чет эл давлатларида сотиш учун савдо уйлари ташкил этиш;
- Ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган махсулотларни экспорт-импорт қилиш фаолияти билан шуғулланиш;
- Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш;
- Савдо дўконлари очиш, улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш;
- Биноларни, кўчмас ва кўчар мулкларни ижарага бериш;
- Савдо – харид ва савдо – воситачилик фаолияти;
- Электр қурилмаларини ЭТЛ кўригидан ўтказиш;
- Лицензия (рухсатнома) талаб килинадиган фаолият турлари тегишли тартибда лицензия (рухсатнома) олингандан кейин амалга оширилади;
- Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлар;