vse-o-professii-pomoshchnik-burilshchika-7

 

“Қўқон НГПИ”АЖ  юқори салоҳиятли ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиб, бу жамиятга  нефт ва газ қудуқларини бурғулаш ва қуриш ишларини муваффақиятли бажариш имконини беради.

Қудуқларни бурғулаш ўта нозик, моддий жихатидан қиммат ва вақт талаб қиладиган жараёндир. Унинг кейинги фаолиятининг давомийлиги қудуқ қанчалик яхши бурғуланганлигига боғлиқ. Қудуқларни бурғулаш – бу жамоавий меҳнат.

Жамиятда бурғулаш жараёни структураси белгиланган бўлиб, Буюртмачига қудуқлар бурғулашдан фойдаланишга топширилгунга қадар барча технологик жараёнларни ўз ичига олади.

Жамият томонидан кўрсатиладиган хизматлар:

  • Қидирув ва ишлатиш қудуқларини қуриш;
  • Йўналишли ва саёз қудуқларни бурғулаш;
  • Фойдаланиш ва қидирув қудуқларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
  • Нефт ва газ қудуқларига техник хизмат кўрсатиш ва капитал таъмирлаш, ер ости қудуқларини қайта ишлаш;
  • Қудуқларни тугатиш ва консервалаш;
  • Янги технологияларни жорий етиш ва қудуқларни бурғулаш учун муҳандислик ёрдами кўрсатиш;
  • Сув қудуқларини бурғулаш;