АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ
“ҚЎҚОН НЕФТГАЗ ПАРМАЛАШ ИШЛАРИ” акциядорликжамияти, жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича Аудиторлик фаолиятининг Миллий стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
– аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
– ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
– хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
– ташкилоятнинг аудитор фаолияти билан шуғулланаётган муддати;
– аудиторлик ташкилотидаги малака гувохномасига эга ходимлар тўғрисидаги маълумотлар;
Танловда иштирок этиш учун таклифлар 2023 йил 31 майга қадар Фарғона вилояти, Қўқон шахри, Истиқлол кўчаси 63уй манзил бўйича қабул қилинади.
Телефон: +99894 550-77-37
Электрон почта манзил: kngpi@mail.ru