Эълон

images“Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖ Акциядорлари диққатига!

“Қўқон НГПИ” акциядорлик жамияти Сизга 2021 йил 25 июнь куни соат 10-00да Фарғона вилояти, Қўқон шахри, Истиқлол кўчаси 63 уй «Қўқон НГПИ» АЖ маъмурий биносида жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериб, йиғилишга таклиф этади. Йиғилишда акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжат (Паспорт), вакиллари ишончнома билан келишлари сўралади

Йиғилиш кун тартиби:

1.Умумий йиғилиш саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.Умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.

3.Жамият кузатув кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.

4.Жамият директорининг 2020 йил якуни ва бизнес режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича ҳисоботини эшитиш.

5.Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

6.Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.

7.Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

8.Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

9.Жамият директори билан тузилган меҳнат шартномасини кўриб чиқиш.

10.Жамиятнинг 2021 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

11.Жамият янги структурасини тасдиқлаш.

12.Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

Акциядорлар реестри шакллантириш санаси: 01.06.2021 йил, 06.2021 йил.

Акциядорларни рўйхатга олиш 25.06.2021 йил соат 09-00 да бошланади.

                                                                                                                 Кузатув кенгаши