«ҚЎҚОН НГПИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!
«Қўқон НГПИ» Акциядорлик жамияти барча акциядорларини 2017 йил 17 июнь куни соат 14-00да Фарғона вилояти, Қўқон шахри, Истиқлол кўчаси 63 уй «Қўқон НГПИ»АЖ маъмурий биносида ўтказиладиган умумий йиғилишга таклиф этади. Йиғилишда акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжат, вакиллари ишончнома билан келишлари талаб этилади.
КУН ТАРТИБИ:
- Кузатув кенгаши хисоботи ва у томондан кабул килинган карорларни тасдиқлаш;
- Бошқарув раиси хисоботини тасдиқлаш ва у билан тузилган мехнат шартномасини 1(бил) йил муддатга узайтирилишини тасдиқлаш;
- Жамият тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2016 йиллик хисоботларини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича соф фойда тақсимотини тасдиқлаш.
- “Қўқон НГПИ”АЖнинг 2017 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш.
- “Қўқон НГПИ”АЖ устав капиталини ўз капитали, яъни 2017 йил 1 январь ҳолатига мавжуд тақсимланмаган фойдаси хисобидан кўпайтиришни тасдиқлаш.
- Жамият Устави янги тахририни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг янги Ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги низоми янги тахририни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низоми янги тахририни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг «Бошқарув органи тўғрисида»ги низоми янги тахририни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг “Ички назорат” тўғрисидаги низомини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.
- Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш бўйича аудитор хисоботини тасдиқлаш.
- 2017 йил учун Жамият Бошқарув органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни энг юқори миқдорларини белгилаш;
- 2017 йил учун Хайрия (хомийлик) ёки беғараз ёрдамни энг кўп миқдорларини белгилаш;
Акциядорлар реестрилари шакллантирилиш муддатлари: 05.06.2017 йил 13.06.2016 йил