Эълон

images“Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖ Акциядорлари диққатига!

“Қўқон НГПИ” акциядорлик жамияти Сизга 2020 йил 26 июнь куни соат 10-00да Фарғона вилояти, Қўқон  шахри, Истиқлол кўчаси 63 уй  «Қўқон НГПИ» АЖ маъмурий биносида жамият  акциядорларининг навбатдаги   умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериб, йиғилишга таклиф этади. Йиғилишда акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжат (Паспорт), вакиллариишончнома билан келишлари сўралади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Умумий йиғилиш саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
  5. Жамият директорининг 2019 йил якуни ва бизнес режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича ҳисоботини эшитиш.
  6. Жамият директори билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  7. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  9. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  10. Жамиятнинг 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  11. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  12. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  14. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  15. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 8 майдаги 2417/03-08-сонли хатига мувофиқ жамият балансидаги Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Саноат МФЙда жойлашган нефт газ қудуқларини мустахкамлаш ва бурғулаш қувурларини таъмирлаш цехининг фойдаланилмаётган қисмини қолдиқ баланс қийматида жамиятдаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Андижон вилояти ҳокимлиги ихтиёрига ўтказилишини тасдиқлаш тўғрисида.
  16. Жамият устав фондини камайтириш. Устав фондини камайтириш тартибини белгилаш.
  17. Жамиятнинг устав фонди камайтирилиши муносабати билан амалдаги акциялар чиқарилишларига киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш;
  18. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
  19. Жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги, ижроия органи тўғрисидаги, кузатув кенгаши тўғрисидаги, тафтиш комиссияси тўғрисидаги, манфаатлар тўқнашувида ҳаракатланиш тартиби тўғрисидаги, ички назорат тўғрисидаги, ахборот сиёсати тўғрисидаги, дивиденд сиёсати тўғрисидаги, акция эгаси (иштирокчиси) бўлган корхоналарнинг бошқарув органларида жамият вакилларининг жамият номидан овоз бериш тартиби тўғрисидаги, кузатув кенгашининг қўмиталари тўғрисидаги, ҳомийлик қилиш ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги, кузатув кенгаши мажлисларини сўров усулида ҳамда видео-конференц-алоқа режимида ўтказишнинг тартиб ва ҳолатлари тўғрисидаги, бошқарув ва назорат органлари маърузаларининг шакли ва мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги, ахбротни конфиденциал ва тижорат сири тоифасига киритишнинг мезонлари тўғрсидаги, ички аудит хизмати тўғрисидаги, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги, саноқ комиссияси тўғрисидаги ички низомларининг янги тахририни тасдиқлаш.

                                   Акциядорлар реестри шакллантириш санаси: 01.06.2020 йил.

                                                                                                                  22.06.2020 йил.

Акциядорларни рўйхатга олиш 26.06.2020 йил соат 09-00 да бошланади.


Статистика посещений

  • Хозир сайтда: 1
  • Бугунги ташриф: 110
  • Кечаги ташриф: 270
  • Хафталик ташриф: 1 689
  • Ойлик ташриф: 6 107
  • Йиллик ташриф: 46 406
  • Барча ташриф: 298 070

Календарь

Февраль 2016
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29      
       

САLL-CENTER

  • (0 373) 542 25 35