«Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари»Акциядорлик жамияти тарихи.
Қўқон пармалаш ишлари бошқармаси собик СССР Нефт саноати вазирлигининг 1973 йил 14-апрелдаги №175 сонли буйруғига асосан, «Ўзбекнефть» Ишлаб-чиқариш бирлашмаси таркибида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитасининг 1996 йил 5 июндаги №404-К-ПО сонли буйруғига асосан «Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» Очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган. “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” Очиқ акциядорлик жамияти асосий фаолияти нефт ва газ қудуқларини бурғулашдан иборат.

«Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» Акциядорлик жамияти «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси  тизимидаги «Ўзгеобургунефтгаз» Акциядорлик Компаниясининг таркибий бўлинмаси бўлиб, юқори ташкилот «Ўзгеобургунефтгаз» Акциядорлик компанияси, Қарши шахрининг Мустақиллик кўчаси 35 уйда жойлашган. “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” Акциядорлик жамиятининг юридик манзили Фарғона вилояти Қўқон шахри Истиклол кўчаси 63 уйда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги №460 сонли «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқарув тизими тўғрисидаги» қарорини амалда бажарилишини таъминлаш ва «Ўзбурғунефтегаз» Акциядорлик компаниясининг 2003 йил 27-орктябрдаги №114-В сонли буйруғига асосан 2003 йил 25 декабрда ўтказилган «Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» Акциядорлик жамияти ва «Андижонбурнефтегаз» Акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари қўшма йиғилиш қарорига асосан икки жамиятининг қўшилиши натижасида «Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» Акциядорлик жамияти таркибига «Андижонбурнефтегаз» Акциядорлик жамияти  қўшилиб, Андижон чуқур қудуқлар пармалаш партияси ташкил этилган.

                          “Хўжаобод” газни ер ости сақлаш иншооти

 Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншооти Фарғона водийси аҳолисини хамда ҳалқ ҳўжалиги объектларини табий газга бўлган эхтиёжини кузги-қишги иситиш мавсумида қондириш, магистрал газ қувурларидаги газ босимини бир маромида сақлаб туриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги №169 сонли қарорига асосан қурилиш 1996 йилда бошланган. 1999 йилда тугатилиб, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 29 июлдаги №344-Ф сонли фармойишига кўра фойдаланишга топширилган.

Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншооти “Ўзтрансгаз” Давлат Бирлашмасининг 1998 йил 30 июлдаги № 290 сонли буйруғига асосан ташкил этилган.

“Қўқон НГПИ” АЖ томонидан 2021 йил га қадар 18 та қудуқ бурғиланиб буюртмачига топширилган.

2021 йилда буюртмачи билан тузилган шартномага асосан ҳозирги кунга қадар 5 дон қудуқни бурғилаб буюртмачига топширилди.

Бу қудуқлар:

Ходжаабад №883

Бурғилаш билан бошланган – 04.05.21 йил.

Қурилиш билан якунланган – 25.09.21 йил.

Ходжаабад №879

Бурғилаш билан бошланган – 22.12.21 йил.

Қурилиш билан якунланган – 17.03.22 йил.

Ходжаабад №880

Бурғилаш билан бошланган – 04.05.22 йил.

Қурилиш билан якунланган – 07.08.22 йил.

Ходжаабад №889

Бурғилаш билан бошланган – 16.11.21 йил.

Қурилиш билан якунланган – 21.10.22 йил.

Хозирда Ходжаабад №№881;887 бурғилаш ишлари давом этирилмоқда ва Ходжаабад № 888 қудуғида синаш ва ўзлаштириш ишлари олиб борилиши кўзда тутилмоқда.


Статистика посещений

  • Хозир сайтда: 2
  • Бугунги ташриф: 244
  • Кечаги ташриф: 177
  • Хафталик ташриф: 1 644
  • Ойлик ташриф: 6 463
  • Йиллик ташриф: 46 395
  • Барча ташриф: 298 002

Календарь

Февраль 2016
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29      
       

САLL-CENTER

  • (0 373) 542 25 35