Эълон

«Қўқон НГПИ» АЖ акциядорлари диққатига!

“Қўқон НГПИ” акциядорлик жамияти Сизга 2023 йил 26 июнь куни соат 14-00да, Фарғона вилояти, Қўқон шахри , Истиқлол кўчаси 63 уй «Қўқон НГПИ» АЖ маъмурий биносида акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериб, йиғилишга таклиф этади. Йиғилишда акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжат (Паспорт), вакиллари ишончнома билан келишлари сўралади.

 Йиғилиш кун тартиби:

  1.  Умумий йиғилиш Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзоларини тасдиқлаш.
  2. «Қўқон НГПИ» АЖ кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан хисоботини тасдиқлаш.
  3. «Қўқон НГПИ» АЖ директорининг 2022 йил якуни бўйича жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. «Қўқон НГПИ» АЖ да 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботини ҳамда 2022 йил якуни бўйича жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартлари асосида ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботларини тасдиқлаш.
  5. «Қўқон НГПИ» АЖнинг 2022 йил якуни бўйича тузилган йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш.
    2022 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
  6. «Қўқон НГПИ» АЖ нинг 2023 йил учун тузилган бизнес- режасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
  8. «Қўқон НГПИ» АЖнинг 2022 йил молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида ташқи аудиторлик ташкилотини ва жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотларини танлаш.
  9. «Қўқон НГПИ» АЖнинг 2023 йил молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида ташқи аудиторлик ташкилотини ва жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотларини танлаш.
  10. «Қўқон НГПИ» АЖнинг ички низомлари “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги низоми, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ички аудит тўғрисида”ги ва жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

                                 Акциядорлар реестри шакллантириш санаси: 05.06.2023 йил, 20.06.2023 йил.

        Акциядорларни рўйхатга олиш 26.06.2023 йил соат 13-00 да бошланади.

 Маъмурият